ИШИД террорчи гуруҳи эълон қилган янги видеода Дайр аз-Завр учун жангларда асир олинган икки россиялик ҳарбий хизматчи кўрсатилди. Бу ҳақда, террорчиларнинг хатти-ҳаракатини кузатувчи SITE Intelligence Group ташкилотига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Видеодаги эркаклардан бири ўз исмини айтади. Маълум бўлишича, у 1979 йили туғилган Заболотний Роман Васильевич бўлиб, Ростов вилоятини Аксай тумани Рассвет қишлоғида туғилиб ўсган. Маҳбуснинг айтишича, унинг ёнида ўтирган киши 1978 йили туғилган Сурканов Григорий Михайлович бўлиб, у Москва вилоятининг Домодедово туманида туғилган.
https://twitter.com/AlqalaamVID/status/915222927406194689
Муқаддам ИШИД икки нафар ҳарбий хизматчи асир олинганини маълум қилган, аммо Россия мудофаа вазирлиги буни инкор этган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)