Беларуснинг Минск вилоятидаги Снов шаҳарчасида яшовчи Олег Пракорина чиқиндилардан икки қаватли уй қурди. У қурилиш ишларини 1990 йилларнинг охирида бошлаган. Бу вақт ичида қурилиш майдонини ўз устахонасига айлантирган ва очиқ осмон остида музей яратган. TJournal мазкур уйнинг суратларини тақдим этди.
Уйнинг ачинарли ҳолатига қарамсдан, устанинг таъкидлашича, тошдан қилинган пол юз йил давомида таъмирсиз сақланган.
Пракоринанинг маълум қилишича, қурилишга умуман маблағ сарфламаган. Тракторчилар устага даладан тошлар олиб келиб берган, чиқиндичилар эса утилизация қилинган буюмларни унинг ҳовлисига ташлаб кетган.
Пракорина ёғоч ва тош ўйиш билан шуғулланади. У томонидан бажарилган ишларнинг кўпчилиги уй ҳовлисига ўрнатилган ва шу туфайли музей юзага келган. Уйнинг иккинчи қаватида устахона жойлашган.
Ғаройиб уйни томоша қилиш учун сайёҳлар кела бошлагач, Пракоринада қурилишнинг қонунийлиги билан боғлиқ муаммолар юзага кела бошлаган.
Пракоринанинг сўзларига кўра, у сайёҳларнинг уйга кириши учун пул олиш ва шахсий кўргазма ташкил қилишни режалаштирмаган.
Изоҳ (0)