3 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Буюк Британия парламенти лордлар палатаси аъзоси, «Британия – Ўзбекистон» парламент ҳампартиявий гуруҳи раисининг ўринбосари, лорд Илтаф Шайхни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Меҳмон Тошкентга Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети томонидан ўтказилган «Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ҳаракатлар стратегияси доирасида» халқаро давра суҳбатида иштирок этиш учун ташриф буюрган эди.
Ташқи ишлар вазирлигидаги суҳбат чоғида Ўзбекистон – Буюк Британия алоқаларини янада ривожлантириш ва унга янги динамика бериш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, парламентлараро мулоқот икки томонлама муносабатларнинг муҳим таркибий қисми бўлиб, у савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.
Музокаралар чоғида ҳамкорликдаги бўлажак тадбирлар, жумладан Лондон шаҳрида Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон – Буюк Британия кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)