Россиянинг энг йирик таксомотор компанияси — «Яндекс. Такси» 2018 йилга қадар ҳайдовчиларнинг чарчаш даражасини аниқловчи тизимни жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания бош директори Тигран Худавердян баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Ҳозир биз амалда ҳар бир ҳайдовчини онлайн кўриш имкониятини берадиган тизим устида ишламоқдамиз. Агар биз ҳайдовчи жуда чарчаганини пайқасак, кўзини кўпроқ ёпаётганини сезсак, бу ҳайдовчи ўз ишини давом эттира олмайди, яъни буюртмани қабул қила олмайди дегани бўлади. Ўйлайманки, кейинги йили бу тизим тўлиқ жорий этилади», — деди Худавердян.
«Яндекс. Такси» бош директорининг аниқлаштириб ўтишича, компания жорий кузда тизим синовларини бошлайди. Бунинг учун 500 ҳайдовчи танлаб олиниб, уларнинг автомобиллари юқори тезликдаги камералар билан таъминланади.
Изоҳ (0)