28 сентябрь куни Чехиянинг Тошкентдаги элчихонасида Чех давлатчилиги ва Авлиё Вацлав куни муносабати билан тантанали қабул уюштирилди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Чех давлатчилиг куни 2000 йилдан бери нишонланади. У 28 октябрь куни нишонланадиган мустақиллик куни қаторида республиканинг асосий байрамларидан бири ҳисобланади.
Сана буюк чех князи Вацлав билан боғлиқ. 935 йил 28 сентябрида у укасининг буйруғига кўра ўлдирилган эди. Етти йиллик ҳукмронлик даврида Вацлав христианликни ёйиш ҳамда Прагани Марказий Европанинг савдо марказига айлантириш бўйича муваффақиятли фаолият юритди.
Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси Ярослав Сиро таклиф қилган меҳмонлар орасида дипломатик миссиялар раҳбарлари, пойтахт жамоатчилиги вакиллари, маданият ва санъат вакиллари бор эди.
Кечада капельмейстер Йиржи Летовски бошчилигидаги «Бедрник» чех фольклор гуруҳи чиқиш қилди.
Изоҳ (0)