Испания Ла Лигасининг 7-тур беллашувларига якун ясалди. Мазкур турда Мадрид жамоалари кучли учталикдан чиқиб кетди.
Каталония мустақиллиги учун референдум ўтказилган кун Барселонада бир қатор кўнгилсиз воқеалар рўй бергани ҳақида маълум қилинганди. «Барселона» якшанба кунги ўйинни кўчиришни сўраб, Ла Лигага мурожаат қилган бўлса-да, ташкилот раҳбарияти бу сўровни қаноатлантирмади. Ваҳоланки, «Барселона» мухлислари ҳукуматга протест маъносида «Камп Ноу» стадионига чиқиб ўтириб олишни мақсад қилган, бу билан бутунжаҳон жамоатчилиги эътиборини Испания ҳукумати Каталонияда амалга ошираётган ишга қаратишни ният қилганди.
Ла Лига раҳбарияти рухсат бермагач, «Барселона» мухлисларсиз ўйнашга қарор қилди ва «Лас-Пальмас» устидан йирик ғалабага эришди. Учрашувдаги барча голлар иккинчи бўлимда киритилди. 90 минглик «Камп Ноу»га ишқибозлар қўйилмаган бўлса-да, ўйинни кузатиб бораётганлардан бири барибир стадионга югуриб чиқишга муваффақ бўлди.
Мадриднинг «Реал» клуби эса ва ниҳоят «Сантьяго Бернабеу»да зафар қучди. «Эспаньол»га қарши беллашув «қироллик клуби» футболчиларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Учрашувда Иско дублга эришди.
Мавсумни мағлубиятсиз ўтказаётган валенсиялик футболчилар бу сафар «Атлетик» устидан зафар қучди — 3:2.
Испания Ла Лигаси 7-тур беллашувлари 1 октябрь, якшанба
Изоҳ (0)