Эрон мамлакатнинг ғарбий қисмида, Ироқ Курдистон чегарасига яқин ҳудудда зирҳли техника ва артиллерия жойлаштирди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Tasnim агентлигига кўра, Эрон қуролли кучлари Ироқ чегарасидаги ҳарбий машғулотларнинг учинчи босқичини бошлади. Унда тезкор таъсир кучлари, зирҳли техника, артиллерия, учувчисиз авиация қатнашмоқда.
Манёврларга Ироқ армияси гуруҳлари ҳам қўшилди.
Изоҳ (0)