Дибала пенальтида адашди ва «Ювентус» очко йўқотди. «Рома» «Сан Сиро»да мастер класс кўрсатди
Италия А сериясининг 7-тур беллашувлари ўз якунига етди. Бу тур «Наполи»ни турнир жадвалида яққол етакчига айлантирди.
Неаполлик футболчилар навбатдаги йирик ғалабани тантана қилди. Маурицио Сарри шогирдлари 7 та ўйинда 25 та гол уришга муваффақ бўлди.
«Ювентус» эса «Аталанта» майдонида 2 очко йўқотди. 2 та гол фарқи билан олдинда бораётган жамоа, якунда 2 та тўп ўтказиб юборди. А серия тўпурари бўлиб турган аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала пенальтидан аниқ фойдалана олмади.
Турнинг марказий ўйини «Сан Сиро» стадионида кечиб, Римнинг «Рома» клуби «Милан»ни таслим қилди. Бу Монтелла жамоасининг учинчи мағлубияти бўлиб ёзилди.
Лучано Спалетти бошқарувидаги «Интер» эса ғалабаси эвазига Турин клуби билан тенглашиб олди. Турнинг энг сермаҳсул ўйинини «Лацио» футболчилари кўрсатди — 6:1.
Италия А серияси 7-тур беллашувлари 1 октябрь, якшанба
Изоҳ (0)