ЎзМТРКнинг «Спорт» телеканали футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 23-туридан жой олган «Навбаҳор» ва «Пахтакор» қарама-қаршилигини жонли кўрсатади. Бу ҳақда телеканалдаги манба «Дарё»га маълумот берди.
Бу аввалдан режалаштирилмаган бўлиб, 1 октябрь 18:00 га программага Италия А серияси ўйинларидан бири киритиб қўйилганди. Кўринишидан, Намангандаги ўйин трансляциясининг техник ишлари ҳал этилган.
«Навбаҳор» ўз майдонида мағлуб бўлмаган 2017 йилги мавсумнинг Олий Лигадаги ягона вакили бўлиб турибди. Чемпионлик учун кураш олиб бораётган Шота Арвеладзе жамоаси мезбонларнинг бу анъанасини йўқара оладими ёки йўқ саволига 18:00 дан бошлаб жавоб топиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)