Теҳрон Эрон компаниялари Ироқ Курдистонига нефть маҳсулотлари олиб кириш ва у ердан олиб чиқишни вақтинчалик тақиқлади. Бу ҳақда, Tasnim агентлигига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, бу қарор Ироқ Курдистонида мустақиллик юзасидан ўтказилган референдум натижаларига боғлиқ. Бу билан Эрон плебисцит натижаларидан норозилигини билдирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, референдум натижаларига кўра мухторият сайловчиларининг 92 фоизидан кўпроғи Ироқдан ажралиб чиқиш фикрини ёқлаб овоз берган эди.
Изоҳ (0)