2016 йилнинг сентябрь ойи охирида Люксембург фонд биржаси томонидан ташкил этилган Люксембург «яшил» биржаси (LGХ) ўтган йилги иш фаолияти ҳақида ҳисобот берди. Ушбу биржа экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилишга инвестиция киритувчи компанияларни жойлаштириш учун дунёдаги биринчи платформа ҳисобланади, деб ёзади «Коммерсантъ».
Ўтган 12 ой ичида LGХʼга 63 миллиард суммага тенг облигациялар жойланган.
Молиялаштириш бўлими раҳбари Жейн Уилкинсоннинг сўзларига қараганда, бу биржа ташкил этилишида кутилганидан анча кўп. Уилкинсон LGХ ҳар куни «яшил» облигациялар чиқариш истагида бўлган манфаатдор томонлар, жумладан вазирлик ва юридик фирмалардан икки-учта сўровнома олаётганлигини маълум қилди.
«Яшил» облигациялар жаҳон бозоридаги ҳажми ўтган йили 95 миллиард долларга етган, жорий йил якунига кўра 130 миллиард долларга етиши мумкин.
Изоҳ (0)