Украина Олий Радаси миллий хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси котиби Иван Винник Винница вилоятидаги Калиновка қишлоғида жойлашган ўқ-дори омборида 800 миллион долларлик қурол-яроғи буюмлари ёниб кетганини билдирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Бугун давлат ўқ-дори портлаши оқибатида 800 миллион доллар йўқотди, улар янги бўлмаган тақдирда ҳам бу бозор нархларидир», — деди у маҳаллий телеканаллардан бирининг эфирида.
Шу билан бирга, халқ депутати Тетерук аниқ зарар портлашлар тўхтаб, омборга кириш имконияти туғилганидан сўнг ҳисоблаб чиқилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳарбий омбордаги портлаш натижасида Калиновск туманида эвакуация эълон қилинди. 27 сентябрь куни эрталаб ҳолатига кўра, у ердан қарийб 30 минг киши чиқиб кетган. Камида икки киши жароҳатланган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)