Испания полициячилари Мадрид метрополитени поездларидан бирида муштлашув уюштирган икки ёш йигитни ушлади. Бу ҳақда El Mundo нашри хабар бермоқда.
Муштлашув чоғида улардан бири тўппонча чиқариб, ундан ўқ узди. Шундан сўнг йўловчилардан бири фавқулодда тормоз дастасини тортди, бунинг оқибатида кўпгина одамлар вагон полига йиқилди. Бу, ўз навбатида, саросима келтириб чиқарди.
«Қаттиқ қўрқдик», — деди гувоҳлардан бири.
Метро йўналиши ҳаракати тўхтатилди. Полиция ва қутқарувчилар йўловчиларни поезддан олиб чиқди.
Воқеа оқибатида жабрланганлар йўқ.
Аниқлаштирилишча, икки жанжалкаш ҳам Лотин Америкаси вакилларидир.
Изоҳ (0)