Москвада дунёдаги энг йирик видеокузатув тизимларидан бири ишга туширилди. Бутун шаҳар бўйлаб юз таниш тизими ишлаётган бўлиб, у хавфли шахсларни аниқлашга хизмат қилади. Бу ҳақда, Bloomberg агентлигига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, юз таниш функцияси онлайн режимида ишлайди, шахсни таниш жараёни эса бир неча секунд вақт олади. Алгоритм сурати маълумотлар базасига юкланган шахсни аниқлаган тақдирда у ҳуқуқ-тартибот органларига тегишли хабарнома йўллайди.
«Видеотаҳлилнинг жорий этилиши хусуисй ва шаҳар видеокузатув тизимлари самарадорлигини оширишга туртки бўлади. Шаҳар аҳолиси учун қўшимча ҳимоя даражаси пайдо бўлди. Албатта, бу имкониятлар жуда катта жавобгарлик талаб этади», — деди Москва ахборот технологиялари департаменти раҳбари Артём Ермолаев, бу янгиликка изоҳ бераркан.
Изоҳ (0)