Сентябрь ойи ўртасида Атлантика океанида шаклланган «Ли» тропик пўртанаси учинчи категория тўфонига айланди. Бу ҳақда АҚШ тўфонларни кузатиш миллий маркази маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Ли» 2017 йилдаги бешинчи йирик тўфонга айланди.
Айтилишича, ҳозир тўфон соатига 11 километр тезлик билан шимоли-ғарбий йўналишда ҳаракатланмоқда. Синоптикларга кўра, шамолнинг максимал тезлиги 185 километр/соатни ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)