Ироқ Курдистонининг мустақил давлатга айланиши юзасидан ўтказилган референдум иштирокчиларининг 92,73 фоизи ушбу минтақанинг Ироқдан ажралиб чиқишини ёқлаб овоз берди. Бу ҳақда Референдум ва сайловлар бўйича олий мустақил комиссия ҳисобот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Комиссиянинг якуний маълумотларига қараганда, участкага келган 3,3 миллион сайловчининг 92,73 фоизи мустақилликни ёқлаб чиққан. Сайловчилар давомати 72 фоизни ташкил қилган.
Комиссия раҳбари Хандрин Муҳаммаднинг сўзларига қараганда, «плебисцит шаффоф муҳитда, маҳаллий ва хорижий кузатувчилар назоратида ўтди».
«Референдум бирор-бир жиддий муаммо ва қоидабузарликларсиз ўтди», — қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)