Россия АҚШ кимёвий қуроллар арсеналини йўқ қилиш бўйича мажбуриятларини бажаришига умид қилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин мамлакатдаги охирги кимёвий қуролни йўқ қилишга бағишланган телекўприк чоғида баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Унинг таъкидлашича, АҚШ ўзидаги кимёвий қуролларни утилизация қилиш тадбирларини уч марта орқага сурган.
«Россиянинг кимёвий қуролни йўқ қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари бошқа мамлакатларга ҳам намуна бўлиб хизмат қилишидан умидвормиз», — деди Путин.
У бундай қуролларнинг энг йирик соҳиблари Россия ва АҚШ бўлганини айтиб ўтди.
Бир муддат илгари Удмуртиянинг Кизнер қишлоғида жойлашган кимёвий қуролни сақлаш ва йўқ қилиш базасида Россиядаги охирги кимёвий қурол йўқ қилинди. Бу ҳақдаги буйруқни давлат раҳбари бевосита телекўприк орқали берди.
Изоҳ (0)