Туркманистон пойтахти Ашхободда ўтаётган усти ёпиқ иншоотлардаги Осиё Ўйинларида Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 5-ўринга шўнғиди.
Ўзбекистонлик спортчилар ҳозирга қадар 130 та медални қўлга киритиб улгурди. Бу 244 та медали бор Туркманистондан кейин иккинчи кўрсаткич ҳисобланади. Олтинлар борасида эса Ўзбекистон термаси бешинчи натижани қайд этиб турибди.
Шоҳсупа чўққисига кўтарилиш бахти қозоғистонлик спортчиларга 28 марта насиб қилди. Ўзбекистон делегацияси ҳисобида эса 24 та олтин бор. Туркманистон 89 та олтин билан пешқадам бўлса, Хитой 40 та, Эрон термаси 35 та олтин медални ўзиники қилиб улгурди.
Ўзбекистон делегацияси Бокуда бўлиб ўтган Ислом Бирдамлиги Ўйинларида умумжамоа ҳисобида Туркия, Озарбайжон ва Эрондан кейин тўртинчи бўлганди.
Изоҳ (0)