Ироқда террорчиликда айбдор деб топилган 42 нафар жангари қатл этилди. Осиб ўлдириш йўли билан қатл қилиш жазоси бир кунда — 24 сентябрь куни амалга оширилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Оммавий қатл ан-Носирия шаҳри қамоқхонасида бўлиб ўтди. Жазо ижросини кўришга террорчиларнинг қариндошлари киритилди. Қатл қилинганларнинг барчаси сунний мусулмонлар эди.
Amnesty International ҳуқуқ ҳимоя қилувчи ташкилоти Ироқ расмийларининг бу ишини танқид остига олди.
«Ироқ ҳукумати қатллар террорчиликка жавоб бўлмаслигини ва фуқароларнинг мамлакатдаги ҳаётини хавфсизроқ қилмаслигини тушуниши лозим», — дейилади ташкилот баёнотида.
Изоҳ (0)