Эфиопия расмийлари сентябрь ойининг бошидан буён мамлакатда этник низолар оқибатида келиб чиққан тўқнашувлар юзлаб одамларнинг ўлимига олиб келганини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Айтишимиз мумкинки, оромо элатининг юзлаб вакиллари ўлдирилди. Шунингдек, сомали элати вакилларидан ҳам қурбонлари бор. Ҳалок бўлганларнинг аниқ сонини билмаймиз, ҳозир бу тафтиш қилинмоқда», — деди ҳукумат вакили Негери Ленчо.
Ихтилофга баҳсли ерлар сабаб бўлди. Икки элат вакиллари ҳам бир ҳудуддаги экин ерларига даъво қилмоқда.
Изоҳ (0)