Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчи Лигасида тўп сурадиган «Нурафшон» клуби 27-турни ўтказиш учун Тошкентга кела олмади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Бухоронинг «Нурафшон» клуби мазкур турда «NBU-Осиё»га қарши майдонга чиқиши керак эди. Бироқ рақибдан дарак бўлмаган. ПФЛ ўз регламентининг 5-модда, 1-бўлим, 5,3 бандига кўра, «Нурафшон» футбол клубига техник мағлубият ёзди ва «NBU-Осиё»га 3 очко тақдим этди. Шунингдек, ўйинга келмагани учун «Нурафшон» футбол клуби моддий жаримага ҳам тортилди.
Жарима миқдори ПФЛ сайтида кўрсатиб ўтилмаган. Катта эҳтимол билан бухороликлар Тошкентга моддий таъминот заифлиги сабаб етиб кела олмаган бўлиши мумкин. ПФЛ бу сабабни очиқламаган. Одатда Ўзбекистон Биринчи Лигасида молиявий қийинчилиги бор клубларнинг кузга келиб сафарга чиқа олмаслиги ёки бутунлай тарқалиб кетиши ҳолатлари кузатилади.
«Нурафшон» клуби яна бир марта шудай ҳолатни такрорласа, Биринчи Лигадан четлаштирилади.
Изоҳ (0)