Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳамкорликда Чиноз туманида ўтказилган тезкор-тергов тадбир давомида тумандаги 38-сон мактаб ўқитувчиси Б. Ташбаев фуқаролар ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан улардан 2 миллион сўм миқдоридаги пул маблағларини олган вақтда ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси маълум қилди.
Хусусан, фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ариза билан мурожаат қилиб, унда Б. Ташбаев таълим тизими органларида ишлаб келаётган танишлари орқали унинг қизини Қурилиш ва иқтисодиёт коллежидан Тиббиёт коллежига ўтказиб бериш учун дастлаб 1000 доллар ва 500 минг сўм олганини, кейинчалик яна 500 доллар талаб қилаётганини билдирган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 28-211-моддалари билан (фирибгарлик ва пора беришга ундаш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)