Ироқ қуролли кучлари курдларнинг пешмерга қўшинлари билан Ал-Ҳавижа шаҳрида ИШИД террорчилик ташкилоти жангариларига қарши биргаликда қарши кураш олиб бориш борасида келишиб олди.
Бу ҳақда «РИА Новости» маҳаллий куч тузилмаларидаги манбаларга асосланиб хабар бермоқда. «Битим беш банддан иборат бўлиб, у халқаро коалиция вакиллари гувоҳлигида имзоланди», — дея маълум қилди манбалар.
Келишувга кўра, ИШИДга қарши операцияда томонлар артиллериядан фойдаланади, шунингдек, ҳозир эгаллаб турган нуқталарида ўз жанговар кучларини сақлаб қолади.
Изоҳ (0)