Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим фуқаролик урушида ҳукумат қўшинларининг ғалабаси яқинлашиб қолганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Алеппо ва Пальмиранинг озод этилиши, Дайр аз-Завр қамалининг тўхтатилиши ва Суриянинг кўплаб ҳудудларида террорчиликнинг йўқ қилиниши ғалаба яқинлашиб қолганини исботлайди», — деди у.
Муаллим, шунингдек, мамлакат ҳудудидаги деескалация зоналари расмий Дамашққа тинчликка эришишда ёрдам беришига умид билдирди.
Суриядаги ихтилоф 2011 йил баҳорида бошланган эди.