Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 22-туридан жой олган «Шўртан» — «Навбаҳор» ўйини 3:3 ҳисоби билан якун топди.
«Бухоро» — «Динамо» ўйинини бошқарган ҳакам ЎФФ президентининг топшириғи билан футболдан четлатилди
Футболдан четлаштирилган ҳакам Рустам Бобомуродов ўйинни ҳалол бошқаргани ҳақида айтди, у тушкунликда
Видео: Футболдан четлаштирилган ўзбекистонлик ҳакамнинг хатосини экспертлар қандай шароитда кўрди?
Олий Лига 21-туридан жой олган «Бухоро» — «Динамо» ўйинида Рустам Бобомуродов ҳам назоратчи томонидан 2 баҳога лойиқ кўрилган бўлиб, кейинроқ у ЎФФ президенти Умид Аҳмаджоновнинг жонбозлиги сабаб футболдан бир умрга четлатилганди.
ЎФФ матбуот хизмати Олим Толибжонов футболдан четлатилгани борасида маълумот бермади. Назоратчи унга нима сабабдан 2 баҳо қўйганига ҳам ойдинлик киритилмаган. Беллашувда Толибжонов ҳеч кимга қизил карточка кўрсатмаган ва пенальти тайин қилмаган. Айнан кимгадир пенальти бермагани учун 2 баҳо олдими ёки йўқ — аниқ эмас.
Изоҳ (0)