АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон 22 сентябрь, жума куни истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни изоҳлаб ўтди. Бу ҳақда у ABC телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Бизда давлат котиби бор, ва у мансабида қолишни режалаштирмоқда», — деди Тиллерсон.
Илгари АҚШ матбуотида Тиллерсон йил охиригача истеъфога чиқиши, унинг ўрнини АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Изоҳ (0)