Ўзбекистон Олий Лигасининг 22-турига келиб «Пахтакор» Тошкент дербисини ўз фойдасига ҳал қилди.
«Шерлар» Шота Арвеладзе жамоани қабул қилиб олганидан кейинги илк жиддий синовга дуч келди. Уларни амалдаги чемпион, айни вақтдаги пешқадам ўз майдонида кутиб турганди. Беллашув тақдирини черногориялик ҳимоячи Марко Симичнинг ягона голи ҳал қилди. Унинг бош билан йўллаган зарбасини Игнатий Нестеров қайтара олмади.
Меҳмонлар посбони Александр Лобановнинг ҳатти-ҳаракатларини эса алоҳида эътироф этиш керак. Айнан унинг маҳорати ва сейвлари «Пахтакор»га дербида 3 очко тақдим этди. «Локомотив» бир тур аввал Қаршида «Насаф»га ҳам имкониятни бой берганди — 0:2.
Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги «Бунёдкор» эса Самарқандда «Динамо»ни таслим қилди — 2:0. Бунда ҳам жамоаси жонига ҳимоячи оро кирди — Рустам Ашурматов.
Мазкур беллашувдан кейин самарқандлик футболчиларнинг голсиз серияси 9 та ўйинга етди. Клуб сўнгги бор Фарғонада «Нефтчи» постига гол урган бўлиб, шундан кейин рақиблари дарвозасига йўл топа олмаяпти. Бу деярли 14 соатни ташкил қилиб улгурди.
22-тур вақтида Тошкентнинг икки гранди кучли учликка кириб олди. Ғузорда кечган куннинг сўнгги ўйинида эса жанговор дуранг қайд этилди.
Ўзбекистон Олий Лигаси 22-тур беллашувлари 21 сентябрь, пайшанба
«Динамо» — «Бунёдкор» 0:2
Голлар: Рустам Ашурматов, 3 (0:1). Рустам Ашурматов, 48 (0:2).«Локомотив» — «Пахтакор» 0:1
Гол: Марко Симич, 82 (0:1).«Шўртан» — «Навбаҳор» 3:3
Голлар: Рўзимбой Аҳмедов, 22 (0:1). Игорь Таран, 28 (1:1). Лазиз Убайдуллаев, 45 (2:1). Жасур Холтўраев, 53 (3:1). Ғиёс Комилов, 63 (3:2). Рўзимбой Аҳмедов, 86 (3:3).22 сентябрь, жума«Обод» — «Насаф» — 16:00«Металлург» — «Қўқон—1912» — 16:00«Нефтчи» — «Сўғдиёна» — 17:00«Машъал» — «Бухоро» — 17:30«Қизилқум» — «Олмалиқ» — 18:30
Изоҳ (0)