Испания полицияси Барселона ва Камбрильс шаҳарларида 17 август куни уюштирилган, 16 кишининг ўлимига сабаб бўлган терактга алоқадорликда гумондор яна бир шахсни ушлади. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Хуан Игнасио Соидо Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Унинг сўзларига қараганда, эркак Кастелон-де-ла-Плана шаҳрида ушланган. Воқеанинг бошқа тафсилотлари вазирнинг қисқа баёнотида акс этмади.
Гумондор Марокаш фуқароси эканлиги маълум.
Терактдан сўнг ўтказилган махсус операция доирасида полиция терактнинг олти ижрочисини йўқ қилган, шунингдек, бир неча кишини ушлаган эди. Уларнинг кўпчилиги марокашликлар эди.
Изоҳ (0)