Буюк Британия суди 18 ёшли Сурия фуқароси Аҳмад Ҳассанга нисбатан Лондон метрополитенида уюштирилган терактга алоқадорлик айбини илгари сурди. Бу ҳақда, The Guardian нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Скотленд-Ярд баёнотига кўра, ўсмир метро йўловчиларини ўлдиришда, шунингдек, «Парсонс-грин» бекатида портловчи ускунани ҳаракатга келтиришда айбланмоқда.
Полиция Ҳассанни 16 сентябрь куни Дуврда ушлаган эди.
Полиция тергов доирасида жами олти эркакни ушлади. Ҳассандан ташқари, 48, 30, 25, 21 ва 17 ёшли гумондорлар ҳибсда сақланмоқда.
Изоҳ (0)