Швеция полицияси мамлакатда терактлар тайёрланаётгани ҳақида матбуотда пайдо бўлган хабарлар билан таниш, лекин, шунга қарамай, Стокгольмда таҳдиднинг оддий даражаси сақлаб қолинади. Бу ҳақдаги полиция баёноти матбуот учун тарқатилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Муқаддам маҳаллий газеталар пойтахтда терактлар ўтказилиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди. Аммо маҳаллий расмийлар бу борада жиддий хавотирга ўрин йўқ деб ҳисоблаб, таҳдид даражасини оширишга шошилмаяпти.
Швеция полицияси расмий вакили Нина Одермальм Шей Dagens Nyheter газетасида чоп этилган хабар мазмуни идора раҳбариятига етказилганини қўшимча қилиб ўтди.
Изоҳ (0)