Калифорния штати (АҚШ) Мексика билан чегарада девор қурилиши бўйича лойиҳани суд орқали тўхтатиб қўйилишига эришишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда штат бош прокурори Ксавьер Бекерра чегара ёнидаги брифингда маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Даъво Сан-Диего федерал судига киритилган.
«Улар нафақат давлатимизга таъсир кўрсатувчи федерал қонунлар, балки штатнинг кўплаб қонунлари ва ўнинчи тузатишни бузмоқда. Шу билан бир пайтда улар фақат Конгресс қилишини мумкин бўлган ишни қилишга уринмоқда», — дейди Бекерра.
Ўз навбатида, АҚШ бош прокурори Жефф Сешнс мамлакатда исталган шахс судга даъво киритиши мумкинлигини таъкидлади.
«Бироқ бизнинг давлат чегарамиз бор. Ҳукумат ушбу чегарани қўриқлайди ва унинг ҳимояси учун жавобгар. Чегара девори лойиҳасини муваффақиятли якунлаш учун Конгресс бизга пул бермоқда», — деди у.
Изоҳ (0)