Жаҳоннинг энг бой аёли, L‘Oreal компанияси эгаларидан бири Лилиан Беттанкур вафот этди. У 94 ёшда эди, деб хабар беради «РБК».
У Forbes томонидан тузилган жаҳоннинг энг бой инсонлари рўйхатида 14-ўринни эгаллаган эди. Унинг давлати 44,7 миллиард долларга баҳоланарди.
Беттанкур косметика соҳаси етакчиси — L‘Oreal компаниясининг 33 фоиз акцияларига эгалик қиларди. Компанияга унинг отаси, франциялик кимёгар Эжен Шюлле томонидан 1909 йили асос солинган эди.
1957 йили Беттанкур хоним L‘Oreal ворисига айланди. У умрининг охиригача компаниянинг асосий акциядори бўлиб қолди. 1974 йили у ўз улушининг ярмини Nestle корпорацияси акцияларининг уч фоизига алмаштирди.
Изоҳ (0)