Футбол бўйича Англия Лига Кубогининг 1/16 финал беллашувлари тўлиқ якунига етди.
Премьер-Лигада дадил одимлаётган Манчестернинг икки клуби бунда зафар қучди. «Юнайтед» ўз майдонида қуйи лига клубига имконият қолдирмади. «Сити» эса осон кечмаган ўйинда АПЛ вакили «Вест Бромвич»ни турнирдан чиқариб юборди.
Лондон етакчиларидан «Челси» ва «Арсенал» ҳам қуйи лига жамоаларидан устун келди. Шунингдек, Уэйн Руни жамоаси «Эвертон» ҳам кубокни қўлга киритиш ҳаракатини давом эттирадиган бўлди.
Англия Лига Кубоги 1/16 финал ўйинлари 20 сентябрь, чоршанба
«Вест Бромвич» — «Манчестер Сити» 1:2
Голлар: Лерой Сане, 3 (0:1). Клаудио Якоб, 72 (1:1). Лерой Сане, 77 (1:2).«Челси» — «Ноттингем Форест» 5:1
Голлар: Кенеди, 13 (1:0). Миши Батшуайи, 19 (2:0). Чарли Мусонда, 40 (3:0). Миши Батшуайи, 53 (4:0). Миши Батшуайи, 86 (5:0). Тэнди Дариква, 90+2 (5:1).«Манчестер Юнайтед» — «Бертон» 4:1
Голлар: Маркус Рэшфорд, 5 (1:0). Маркус Рэшфорд, 17 (2:0). Жесси Лингард, 36 (3:0). Антони Марсьяль, 60 (4:0). Ллойд Дайер, 90+1 (4:1).«Арсенал» — «Донкастер» 1:0
Гол: Тео Уолкотт, 25 (1:0).«Эвертон» — «Сандерленд» 3:0
Голлар: Доминик Калверт-Левин, 38 (1:0). Доминик Калверт-Левин, 51 (2:0). Байе Умар Ниассе, 83 (3:0).Нимчорак финал беллашувлари октябрнинг сўнгги 10 кунлигида бўлиб ўтади. Аввалги босқичда АПЛ клублари билан тўқнаш келиб, яхшигина тер тўккан «Лестер» ва «Манчестер Сити»га энди осонроқ бўлади — улар қуйи лига жамоалари билан ўйнайди. Шунингдек, «Арсенал» бу сафар ҳам кучли рақибдан қутулиб қолди.
Англия Лига Кубоги 1/8 финал ўйинлари 24 октябрь, сешанба
«Челси» — «Эвертон»«Суонси» — «Манчестер Юнайтед»«Тоттенҳэм» — «Вест Ҳэм»«Манчестер Сити» — «Вулверҳэмптон»«Арсенал» — «Норвич»«Лестер» — «Лидс»«Борнмут» — «Мидлсбро»«Бристол Сити» — «Кристал Пэлас»
Изоҳ (0)