Испания фуқаролик гвардияси 20 сентябрь куни ўтказилган тинтувлар чоғида Каталониянинг ажралиб чиқиши бўйича референдумга мўлжаллаб тайёрланган 10 миллиондан ортиқ бюллетенларни аниқлади ва мусодара этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, бюллетенлар Каталониянинг Бигес-и-Риельс шаҳарчасидаги типографиядан топилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари, шунингдек, типографиянинг икки ходимини ҳибсга олди.
20 сентябрь куни Испания фуқаролик гвардияси Каталония ҳукуматининг бир неча департаментларида тинтувлар ўтказди. 12 киши ушланди, улар орасида Каталония иқтисодий ва солиқ идоралари раҳбарлари, бошқа департаментлар ходимлари бор.
Изоҳ (0)