25—26 ноябрь кунлари Ашхободда VII халқаро кўргазма-ярмарка ва «Туркманистон пахта маҳсулотлари ва дунё бозори» конференцияси бўлиб ўтади. Бу ҳақда тадбир ташкилотчилари маълум қилди, деб ёзади «Вестник Кавказа».
Кўргазма-ярмарка Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат товар хом ашё биржаси ва Туркманистон Савдо-саноат палатаси иштирокида ташкил этилмоқда.
Пахта Туркманистон экспортида муҳим ўрин эгаллайди. Мамлакатда тўқимачилик саноатини фаол ривожлантираётган ўнлаб замонавий корхоналар учун талабгир хом ашё ҳисобланади. Туркманистон ерларининг 500 минг гектардан ортиғи пахта билан банд.
Изоҳ (0)