Айни кунларда жаҳон бўйлаб 40 миллиондан ортиқ одам қулликда сақланмоқда. Бу маълумот Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан тарқатилган ҳисоботда айтилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Айтилишича, шуларнинг 71 фоизи ёки 29 миллион киши аёллардир.
Бундан ташқари, ҳисоб-китобларга қараганда, жаҳонда 17 ёшгача бўлган 152 миллион бола мажбурий меҳнатга жалб қилиб келинмоқда.
Болалар меҳнати қишлоқ хўжалигида (70,9 фоиз), хизмат кўрсатиш секторида (17,1 фоиз) ва саноатда (11,9 фоиз) қўлланади.
Изоҳ (0)