АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни «яккамоҳов мамлакат» ва «коррупцияга ботган диктатура» деб атади. Бу баёнотни у Нью-Йоркда ўтаётган БМТ Бош Ассамблеясининг умумсиёсий дебатлари чоғида берди, деб хабар қилади «Газета.ru».
«Эрон ҳукумати ўзининг коррупцияга ботган диктатурасини ёлғон диктатура билан хаспўшлашга уринмоқда», — деди Трамп.
АҚШ етакчиси Эрон ҳукумати «бой тарих ва маданиятга эга гуллаб-яшнаётган мамлакатни» «иқтисодий заифлашган яккамоҳов мамлакат»га айлантирганига урғу берди.
Шунингдек, Трамп Эронда «оммавий қотилликларга эркин чақириладиган, ҳар қадамда ‘Америкага ўлим’ ва ‘Исроил йўқ қилиниши керак’ деб қичқирадиган» режим ҳукмронлигини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)