Россия Украинага Қримдаги ҳарбий кемалар, авиация ва зирҳли техникани беришга тайёр. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
«Биз Қримда қолган Украина ҳарбий кемалари, авиация ва зирҳли техникани топширишга тайёрмиз. Тўғри, улар ҳароб ҳолатда, аммо бу бизнинг муаммо эмас. Улар асли ўзи шундай ҳолатда бўлган, йиллар мобайнида қаровсиз қолиб қелган», — деди Путин.
Россия президентига кўра, гап «ўнлаб» ҳарбий кема ва самолёт ҳақида кетмоқда. Кемалар Одессага етказилиши ва у й эрда Украина ҳарбий хизматчиларига топширилиши мумкин.
Путин Қримда катта миқдорда ўқ-дори ҳам қолгани, бироқ уларни транспортга ортиб бўлмаслиги ва утиллаштириш талаб этилишини маълум қилди. Бу жараёнда иштирок этиш учун Украина ҳарбийларини Қримга таклиф этишга тайёрлигини билдирди.
Изоҳ (0)