АҚШ бошчилигидаги коалиция кучларининг Ироқдаги ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларини йўқ қилишига яқин қолди. Бу ҳақда 18 сентябрь, душанба куни АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги қўмондони генерал-лейтенант Жеффри Харригиан маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Қаранг, охирги бир-икки ҳафтада Ироқдаги вазият қандай ўзгарди. Мосулдан Тал-Афарагача бўлган бутун ҳудудда ИШИД жангарилари чекинмоқда. Улар бир қатор жойларда окоп қазий бошлашини тахмин қилмоқдамиз. Бу уларни йўқ қилиш учун янада яхшироқ имконият беради», — дейди у.
Харригианнинг сўзларига қараганда, ИШИД устидан ғалаба яқинлашгани сайин коалиция томонидан Ироқ ва Сурияда амалга оширилаётган Inherent Resolve операциясида Америка Ҳарбий-ҳаво кучларининг роли ҳам ўзгара бошлайди. Генерал-лейтенантнинг аниқлик киритишича, жангариларнинг алоҳида гуруҳларига тезкор авиазарбалар бериш имкониятини сақлаб қолиш учун ҳаво разведкасига кўпроқ эътибор қаратилади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)