ЎФФ матбуот хизмати ташкилот президенти Умид Аҳмаджонов илгари сураётган масалалар юзасидан ахборот берди.
Унга кўра, Ўзбекистон футбол федерацияси келишилган ўйинларга қарши курашни янги босқичга олиб чиқади. Бу йўлда бутунлай янги қўмита ташкил қилиш режалаштирилган.Келишилган ўйинларга қарши курашиш янги босқичга олиб чиқилади. ЎФФ структурасида футболдаги коррупциянинг олдини олиш учун маъсул бўлган махсус бўлинма, шунингдек, келишилган ўйинларга қарши курашиш бўйича бўлим ва янги қўмита иш бошлайди. Бу бўлинма ва қўмита фаолиятини ЎФФ президенти шахсан назорат остига олади, деб ёзди матбуот хизмати.
Бунгача ЎФФ қошида Аҳрол Иноятов бошчилик қиладиган келишилган ўйинларга қарши курашиш бўлими фаолият олиб борган бўлиб, ҳозирга вақтга қадар бирорта ҳам келишилган ўйинни аниқлай олмаганди. Спорт принциплари бузилди деб топилган «Пахтакор» — «Металлург» ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқовга кичик чора кўрилган, бироқ мезбонлардан ҳеч ким жазоланмаганди.
Изоҳ (0)