Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис АҚШ Афғонистонга уч мингдан ортиқ ҳарбий юборишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Бу уч минг кишидан сал ортиқроқ, тўғрисини айтганда, охирги фармонларни ҳозирнинг ўзида имзолаганим йўқ. Биз ҳали баъзи кичик элементларни кўриб чиқмоқдамиз», — деди Мэттис Афғонистонга юборилаётган ҳарбийлар сони ҳақидаги саволга жавоб бера туриб.
Аввалроқ Пентагон Афғонистондаги америкалик ҳарбийларнинг аниқ сонини ошкор қилган эди.
Изоҳ (0)