Буюк Британиянинг Ҳитроу аэропортида иккита йўловчи самолёти қўниш олдидан тўқнашиб кетишига бир баҳя қолди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Ҳодиса 15 августда юз берган, бироқ эндигина бу ҳақда маълум бўлмоқда. Икки самолётнинг яқин масофада бир-бирига устма-уст турган ҳолатини маҳаллий аҳоли вакилларидан бири ўз боғидан суратга олган. Унинг сўзларига кўра, ҳаво кемаларидан бири Virgin Atlantic, иккинчиси эса British Airways компаниясига тегишли бўлган.
Экспертнинг таъкидлашича, ердан самолётлар ҳақиқатдан ҳам бир-бирига яқин масофада кўриниши мумкин. Бунда самолётлар орасида камида талаб қилинадиган 300 метр бўлган.
«Самолётлар аъло даражадаги огоҳлантириш тизими билан жиҳозланган. Бу тизим самолётларнинг ҳеч қачон бир-бирига жуда яқин келмаслигини таъминлайди. Бундан ташқари, ҳаво лайнерлари ҳаво ҳаракати бошқармаси томонидан кузатилади», — деб тушунтирган эксперт.
Изоҳ (0)