Афғонистонда амалга оширилган икки портлашда олти тинч фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Европейская правда» хабар бермоқда.
Хост вилояти тиббиёт хизмати раҳбари Ҳабибшоҳ Ансорий шаҳарнинг компьютер ва мобил телефонлар бозорида портлатилган бомба тўрт кишининг ҳаётини олиб кетганини маълум қилди. Бундан ташқари, 15 киши яраланди.
Яна икки тинч фуқаро Лағмон вилоятидаги портлаш оқибатида ҳалок бўлди. Икки киши яраланди.
Изоҳ (0)