«Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонун қабул қилинганлигининг бир йиллиги муносабати билан «Ёшлар ижод саройи»да Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев ёшлар, уларнинг вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Бу ҳақда «Ўзбекистан 24» хабар бермоқда.
800 нафарга яқин ёшлар, етакчилар, ОАВ вакиллари иштирок этган ушбу мулоқот кутилганиданда юқори натижани берди. Ёшлар савол ва таклиф беришда рекорд ўрнатди. Мулоқот билан батафсил қуйидаги видеода танишишингиз мумкин:
Изоҳ (0)