15 сентябрь куни Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи олдидан Олмаота шаҳрида Ўзбекистон–Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг навбатдаги йиғилиши самарали якунланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Томонлар музокаралар чоғида Ўзбекистон–Қозоғистон давлат чегаралари демаркациясига оид якуний ҳужжатларни тайёрлашни давом эттирди.
Учрашув конструктив руҳда ва дўстона муҳитда ўтди, дейилади хабарномада.
Изоҳ (0)