Шерзодхон Қудратхўжаев: 15 сентябрдан бошлаб Халқаро пресс-клуб қайтадан жонли эфирда узатилади

«Дарё» мухбири Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжаев билан боғланиб жонли эфир юзасидан юрган гап-сўзларга ойдинлик киритди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«15 сентябрдан бошлаб Халқаро пресс-клубнинг сессиялари қайтадан жонли эфирда узатилади. Эртага МТРК Медиа-марказида соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вакиллари билан навбатдаги сессия бўлиб ўтади», — деди Шерзодхон Қудратхўжаев.

Аввалроқ, Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжаев «Дарё» интернет-нашрига берган интервьюсида «тўғридан-тўғри эфирга чиқиш техник сабабларга кўра вақтинча тўхтатилгани»ни маълум қилганди.

↓ KEYINGI XABAR ↓
Scroll to top