Польшанинг Мазовец воеводствосидаги Хотомув шаҳри темир йўл станциясида бир эркак юк поездини олиб қочиб кетди. Бу ҳақда Mazowieckie Toiowo нашри хабар берди.
14 сентябрь маҳаллий вақт билан соат 04:00 да йўлда турган состав кабинасига кириб келган эркак машинистга таҳдид қилиб, уни машинани силжитишга мажбур қилди.
Легионово станциясига етиб боргач, поезд ўғриси локомотивни тарк этди, машинист эса полицияга мурожаат қилди. Бир муддатдан сўнг гумондор ушланди. 35 ёшли эркакнинг исм-фамилияси маълум қилинмаяпти.
Шифохонада гумондорнинг қонида алкоголь ёки наркотик модда бор-йўқлиги текширилди. Ҳозирги пайтда у билан терговчилар ишламоқда.
Изоҳ (0)