Бағдод марказий суди терроризмда ҳамда ИШИД гуруҳи таркибида фаолият юритишда айбланган Россия фуқаросига нисбатан ҳукмни ўқиб эшиттирди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, у «аз-Зарқавий» деб аталган бригада таркибида бўлган. Жумладан, у 2015 йили Ироқ хавфсизлик кучларига уюштирилган ҳужумларда иштирок этган.
Суд уни ўлим жазосига ҳукм этди. Қатл осиб ўлдириш орқали амалга оширилади.
Юқорироқ турадиган суд инстанциясига ҳукм устидан апелляция шикояти киритилиши кутилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)