Италия А сериясининг 3-турида Лучанно Спалетти бошчилик қилаётган Миланнинг «Интер» клуби зафар қучди ва очколари сонини 9 тага етказиб олди. Унинг собиқ жамоаси «Рома» иштирокидаги ўйин эса кучли ёмғир сабаб қолдирилди.
Туриннинг «Ювентус» клуби аргентиналик ҳужумчиларининг фаоллиги эвазига йирик ғалабага эришди. Шунингдек, Неаполнинг «Наполи» клуби ҳам қатордан кам бўлмади.
Турнинг марказий ўйини Римда кечиб, Симоне Индзаги бошқараётган «Лацио» трансфер бозорининг энг фаол вакилларидан бири бўлган «Милан» устидан йирик ғалабага эришди.
Италия А серияси 3-тур беллашувлари
«Ювентус» — «Кьево» 3:0
Голлар: Перпарим Хетемай, 19-авт (1:0). Гонсало Игуаин, 58 (2:0). Пауло Дибала, 83 (3:0).«Интер» — «Спал» 2:0
Голлар: Мауро Икарди, 27-пен (1:0). Иван Перишич, 87 (2:0).«Лацио» — «Милан» 4:1
Голлар: Чиро Иммобиле, 38-пен (1:0). Чиро Иммобиле, 42 (2:0). Чиро Иммобиле, 48 (3:0). Луис Альберто, 50 (4:0). Риккардо Монтоливо, 56 (4:1).Четлатиш: Марко Пароло, 93+ (Л).«Беневенто» — «Торино» 0:1
Гол: Яго, 93+ (0:1).«Болонья» — «Наполи» 0:3
Голлар: Хосе Кальехон, 66 (0:1). Дрис Мертенс, 83 (0:2). Пётр Зелински, 88 (0:3).«Сампдория» — «Рома» — қолдирилди
Изоҳ (0)