Афғонистоннинг шарқий полиция зонаси қўмондони Аюб Ҳусайнхелга суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Нангархар вилояти ҳокими матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳужум чоғида беш киши, шу жумладан, бир аёл ва бир бола ҳалок бўлди. Полиция амалдорининг ўзи тирик қолди.
Генерал Ҳусайнхел кетаётган машина Беҳсуд туманида портлатилди. Портловчи ускуна машина ўтаётган кўприк остига ўрнатилган эди.
Изоҳ (0)